“ADMIRAL“ ўйинининг махфийлик сиёсати

1. Тушунчаларнинг таърифи

"Мобиль илова" - бу смартфонлар, планшетлар ва бошқа мобиль қурилмаларда ишлашга мўлжалланган ва маълум платформа (Android ва iOS) учун ишлаб чиқилган дастурий таъминот (барча мавжуд қўшимчалар ва такомиллаштиришлар билан). Мобиль иловага тегишли ушбу Сиёсат мақсадлари учун “Admiral “ мобиль иловаси кўзда тутилади.

"Шахсий маълумотлар" - Фойдаланувчи томонидан Муаллифлик ҳуқуқи эгасига тақдим этилган ва/ёки муаллифлик ҳуқуқи эгалари ва/ёки учинчи шахслар томонидан автоматик равишда тўпланган Фойдаланувчи тўғрисидаги шахсий маълумотлар мажмуини билдиради.

“Сиёсат” мобиль илованинг ушбу Махфийлик сиёсатини (барча мавжуд қўшимчалар ва ўзгартиришлар билан) билдиради.

“Фойдаланувчи” смартфон, планшет ёки бошқа мобиль қурилмага мобиль иловани юклаб олган, ушбу кўрсатилган қурилмалардан бирида шундай мобиль иловани фаоллаштирган юридик ёки жисмоний шахсни билдиради.

“Фойдаланувчилик битими" Ҳуқуқ эгаси ва Фойдаланувчи ўртасида Фойдаланувчи томонидан Мобиль иловадан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича тартиб, қоидаларга нисбатан тузилган битимни билдиради.

“Ҳуқуқ эгаси” мобиль иловага эгалик қилишнинг мутлақ ҳуқуқлари унга тегишли бўлган шахсни англатади.

Ушбу Махфийлик сиёсати Муаллифлик ҳуқуқи эгаси “Admiral” мобиль иловасидан фойдаланиш жараёнида сиз ҳақингизда ва/ёки сизнинг қурилмангиз ҳақидаги олинган маълумотлардан қандай фойдаланишини, нашр этишини, узатишини ва сақлашини белгилайди. Биз ушбу махфийлик сиёсатида кўрсатилганидан бошқа мақсадларда маълумот тўплаш ёки ишлатишдан олдин сизнинг розилигингизни сўраймиз.

Иловадан фойдаланар экансиз, сиз ушбу Сиёсатга ва ушбу Сиёсатда назарда тутилган тартибда маълумотларингизни қайта ишлашга розилигингизни билдирасиз.

2. Маълумот

Биз Иловамиз орқали шахсий маълумотларни тўпламаймиз, хусусан: фамилия, исм, манзил, электрон почта манзили. Сиз ихтиёрий равишда биз билан бевосита боғлансангиз, биз сиз тақдим этган шахсни аниқлайдиган, -масалан, исмингиз ва фамилиянгиз ва электрон почта манзилингиз каби маълумотларни тўплашимиз мумкин. Биз бундай алоқа маълумотларидан фақат сиз бизга тақдим этган мақсадлар учун фойдаланамиз. Биз бундай маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этмаймиз.

Техник маълумотлар

Биз Мобиль Иловамиздан фойдаланишингиз учун зарур бўлган техник маълумотларни, шунингдек, Илованинг функционаллигини сақлаш ва таҳлил қилиш учун зарур бўлган қўшимча техник маълумотларни тўплаймиз. Мобил Иловадан фойдаланар экансиз, сиз Ҳуқуқ эгаси ва/ёки бошқа учинчи шахслар мобиль қурилмангиз ҳақидаги шахсий бўлмаган техник ва ҳамроҳлик қилувчи қуйидаги маълумотларни тўплаш, ишлатиш, сақлаш ва узатиш учун аналитик технологиялардан фойдаланиши мумкинлигига розилигингизни билдирасиз: IP-манзил, қурилма тўғрисидаги техник маълумотлар (масалан, қурилма модели ва номи, амалиёт тизими номи ва версияси). Бундан ташқари, Ҳуқуқ эгаси ва/ёки учинчи шахслар шахсни идентификация қилмайдиган бўлмаган ўйин маълумотларини, сеанс маълумотларини, бошқа статистика ва/ёки таҳлилларни тўплаши, сақлаши, ишлатиши ва узатиши мумкин. Учинчи шахслар томонидан тўпланган маълумотлар учинчи томоннинг Махфийлик сиёсатига мувофиқ тўпланади, фойдаланилади, сақланади, узатилади ва ошкор қилинади.

3. Биз маълумотларингиздан қандай фойдаланамиз

Биз сиз ва қурилмангиз ҳақида тўплаган маълумотлардан сизга хизматлар кўрсатиш ва бизнесимизни юритиш учун фойдаланамиз. Биз ва Ҳамкорларимиз томонидан бундай фойдаланиш қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

  • Хизматларимизни тақдим этиш: маҳсулотларимиз, хизматларимиз ва ичидаги мазмунини ишлаб чиқиш, етказиб бериш ва такомиллаштириш, маҳсулот ва хизматларимизни мослаштириш, янгиланишлар ва қўллаб-қувватлаш, Иловалардан фойдаланиш билан боғлиқ трендларни тушуниш ва таҳлил қилиш, Иловаларни бошқариш ва мижозлар билан мулоқот қилиш.
  • Таҳлил ва тадқиқотлар ўтказиш: Иловалардан фойдаланиш билан боғлиқ трендларни тушуниш ва таҳлил қилиш, шунингдек, Илова юклаб олинган жой ҳақидаги маълумотлар. Бундан ташқари, биз Илова ва сервисларимиздаги потенциал муаммолар ёки трендларни кузатиш, шунингдек янги ўйин функциялари ва ичидаги мазмунини синаб кўриш каби тадқиқот ёки бизнес таҳлил учун ҳисоботларни яратишимиз ва таҳлилларни ўтказишимиз мумкин. Чет ижтимоий тармоқлардан олинган маълумотлар фақат ички таҳлиллар учун ишлатилади.

4. Чет сервислар хизматларини тақдим этиш шартлари

Иловаларга кириш ва улардан фойдаланиш имконияти бегона сервислар, жумладан, иловалар дўконлари, мобиль дастурий платформалар, онлайн ўйинлар учун платформалар, ижтимоий тармоқлар, статистик ва тўлов хизматларининг хизматларни тақдим этиш шартлари ва Махфийлик сиёсати таъсири остига тушиши мумкин. Сиз Ҳуқуқ эгаси чет сервислар хизматларини тақдим этишнинг бундай шартлари ва улар шахсий маълумотларингиздан қандай фойдаланиши учун жавобгар эмаслигини тушунасиз ва қабул қиласиз.

Иловаларимиз учинчи шахсларнинг веб-сайтлари, маҳсулотлари ёки хизматларига ҳаволаларни ўз ичига олиши мумкин. Масалан, Иловалар учинчи шахсларнинг реклама таклифларига ҳаволаларни ўз ичига олиши ёки сизга мазкур субъектлар билан битимларни амалга ошириш имконини бериши мумкин. Эътибор қаратингки, Учинчи шахсларнинг ушбу таклифларини қабул қилиш орқали сиз биз билан боғланмаган ва биз назорат қилмайдиган шахслар ёки компаниялар томонидан ишлаб чиқилган ва тақдим этилган сайтлар, маҳсулотлар ва хизматлардан фойдаланасиз. Биз ушбу шахслар ёки компанияларнинг ҳаракатлари, уларнинг веб-сайтлари, маҳсулотлари ёки хизматларининг мазмуни, сиз тақдим этган маълумотлардан фойдаланишлари ёки улар томонидан тақдим этилган ҳар қандай маҳсулот ёки хизматлар учун жавобгар эмасмиз. Илтимос, ушбу чет веб-сайтлар ёки сервислар сизнинг шахсий маълумотларингизни қандай тўплаши ва ишлатишини ҳамда улар cookie -файллардан қандай мақсадда фойдаланаётганлигини аниқлаш учун уларнинг шартлари ва Махфийлик сиёсатларини билан танишиб чиқинг.

Биз сиз ва учинчи шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, ушбу томонларнинг маълумотларни тақдим этиш бўйича сўровлари ёки сиз ихтиёрий равишда тақдим этган маълумотлардан кейинги фойдаланиш, қайта ишлаш ёки тарқатиш учун жавобгар эмасмиз.

5. Биз баҳам кўрадиган маълумотлар

Биз сизни бевосита идентификация қилувчи шахсий маълумотларни (масалан, исмингиз, телефон рақамингиз, электрон почта манзилингиз ёки почта манзилингиз) учинчи шахсларга узатмаймиз. Биз аноним ёки умумлаштирилган маълумотларни ёки сизни учинчи шахлар билан тўғридан-тўғри идентификация қилмайдиган бошқа маълумотларни, масалан, пешқадамлар жадвалидаги статистик маълумотларингиз ёки Иловамиздан фойдаланиш тенденцияларини кўрсатувчи бошқа маълумотларни баҳам кўришимиз мумкин.

6. Болалар

Биз 18 ёшга тўлмаган шахслардан атайлаб шахсий маълумотларни тўпламаймиз ёки сўрамаймиз. Биз вояга етмаганларни Иловамизга кириш ва/ёки фойдаланишдан ва ҳар қандай шахсий маълумотларни тақдим этишдан олдин ота-онаси ёки қонуний васийларидан розилик олишни қатъий тавсия қиламиз. Агар биз 18 ёшга тўлмаган шахсдан шахсий маълумотларни тўплаганимиздан хабардор бўлсак, имкон қадар тезроқ бундай маълумотларни ўчириб ташлаймиз. Агар биз 18 ёшга тўлмаган боладан ёки у ҳақида бирон бир маълумот олган деб ҳисобласангиз, биз билан боғланинг.

7. Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш

Ўйинчиларимиз маълумотларининг хавфсизлиги Ҳуқуқ эгаси учун устувор ҳисобланади. Биз тўпланган маълумотларнинг махфийлиги, хавфсизлиги ва яхлитлигини ҳимоя қилиш, рухсатсиз кириш ва ушбу Махфийлик сиёсатига мос келмайдиган маълумотлардан фойдаланишнинг олдини олиш учун оқилона хавфсизлик чораларини кўрдик. Бироқ , Интернет 100% хавфсиз муҳит эмас. Биз электрон шаклда узатиладиган ёки сақланган барча маълумотларнинг мутлақ хавфсизлигини кафолатлай олмаймиз. Биз ҳар қандай рухсатсиз кириш, ошкор қилиш ёки зарар етказиш, ўғирлаш ёки шахсий маълумотларни йўқотиш учун ҳар қандай жавобгарликни рад этамиз. Иловамиздан фойдаланиш орқали сиз ушбу хавфларни тушунганингизни ва ўз зиммангизга олишга рози эканлигингизни тан оласиз.

8. Махфийлик сиёсатига киритилган ўзгартиришлар

Биз Махфийлик сиёсатимизга ўзгартириш киритиш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз. Махфийлик сиёсатимизга киритилган ҳар қандай ўзгаришлар шу ерда эълон қилинади.

9. Боғланиш учун маълумот

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Т.Шевченко кўчаси, 21
E-mail: info@mobitel.uz